Сувсизланиш нима хавф туғдиради?

!

Сувсизланиш ёки дегидратация чақалоқлар ва кичик ёшдаги болалар ўлимининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Жаҳонда ҳар йили инфекцион диарея туфайли келиб чиқадиган сувсизланишдан 525 000 нафар болалар беш ёшга тўлмасдан вафот этмоқдалар.

(ЖССТ, апрель 2017)

Сувсизланиш (дегидратация) органзимга тушаётган суюқликка нисбатан йўқотилаётган суюқлик кўпроқ бўлганда вужудга келади.

Сувсизланишнинг энг хавфли ҳоллари организм интоксикацияси жараёнида кузатилади. Ўткир ичак инфекцияларида, қусиш ва диарея билан кузатиладиган овқат билан заҳарланиш ҳолатларида, ҳамда кўп терлаш билан бирга кечадиган иситма ҳолатлари сувсизланиш билан хавф солади.  Бундан ташқари организмнинг сувсизланиши спорт билан фаол шуғулланганда ва  юқори жисмоний фаоллик давомида ҳам юз беради.

Сувсизланиш  гиповолемик шок (қон босимининг шиддатли тушиб кетиши )ни  келтириб  чиқариши мумкин, натижада:

  • Ўткир буйрак етишмовчилиги; 

  • Мия шиши;

  • Юрак фаолиятининг бузилиши (юрак ритмининг бузилишлари);

  • Тиришишлар.

КОМА ВА ЎЛИМ

Сувсизланиш мавжудлигини аниқлаш

ЕНГИЛ ВА ЎРТА ОҒИРЛИКДАГИ СУВСИЗЛАНИШНИНГ БЕЛГИЛАРИ:

  1. Оғиз қуриши
  2. Чанқаш
  3. Чақалоқларда кўз ёшнинг ажралмаслиги
  4. Тери қуруқлиги
  1. Бош оғриғи
  2. Бош айланиши
  3. Уйқучанлик ва карахтлик
  4. Сийдик ажралишининг камайиши ва сийдикнинг тўқ тусга кириши

ЗУДЛИК БИЛАН КАСАЛХОНАГА ЁТҚИЗИШНИ ТАЛАБ ЭТУВЧИ ОҒИР СУВСИЗЛАНИШНИНГ БЕЛГИЛАРИ:

  • Жуда кучли чанқоқ.
  • Асабийлашиш ва онгнинг хиралашиши.
  • Болаларда юқори безовталаниш ёки уйқучанлик.
  • Делирий ва оғир ҳолатларда эс ҳушнинг йўқолиши.
  • Чақалоқларда лиқилдоқнинг ботиши.
  • Кўз олмаларининг киртайиши.
  • Йиғлаганда кўз ёшларнинг ажралмаслиги.
  • Тез- тез нафас олиш.

 

  • Сийдикнинг тўқ рангга кириши.
  • Паст артериал босим.
  • Юрак уришининг тезлашиши.
  • Тери эластиклигининг йўқолиши.
  • Тери ва шиллиқ қаватларининг ҳаддан зиёд қуруқлиги.
  • Терламаслик ва тернинг кам миқдорда ажралиши.
  • Тана ҳароратининг кўтарилиши.
  • Сийдик ажралмаслиги ёки кам миқдорда ажралиши.
  • СУВСИЗЛАНИШДА НИМА ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК? 
  • Перорал регидратация учун мўлжалланган ва организмга керакли миқдорда туз сақловчи эритмалар,
  • Қайнатиб совутилган сув,
  • Аччиқ дамланмаган шакар қўшилмаган чой.
  • СУВСИЗЛАНИШДА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИГАН СУЮҚЛИКЛАР:
  • Шакар чой,
  • Газланган яхна ичимликлар,
  • Мева шарбатлари,
  • Стимулловчи, сийдик ҳайдовчи ёки сурги таъсирга эга ичимликлар (кофе, доривор ўтли чойлар).

ПЕРОРАЛ РЕГИДРАТАЦИЯ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ДОРИ ПРЕПАРАТЛАРИ ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛГАН?

1965-1969 й

Калькуттадаги инфекцион касалликлар клиникаси ва Даккадаги вабони текшириш буйича лаборатория олимлари томонидан вабода ишлатиладиган перорал регидратация учун мўлжалланган илк стандарт регидратацион эритмалар таклиф этилган ва улардан самарали фойдаланиш амалга оширилган.

1979 й

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти  инфекцион диареяларни даволаш усули сифатида  таркибида юқори концентрацияда натрий сақлаган (90 ммоль/л) стандарт регидратацион эритмалар ёрдамида перорал регидратацион терапия усулини тавсия этган.

1990 й

Жаҳондаги 150 мамлакат диареяларни даволашда перорал регидратацион терапияни қўллаш бўйича мажбурийликни ўз зиммасига олган.

2004 й

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва UNICEF Фонди томонидан перорал регидратацион терапия учун мўлжалланган эритмаларни таркиби бўйича янги тавсиялар чоп этилди. Тавсияларда келтирилишича перорал регидратацион терапия учун гипоосмоляр эритмалар (осмолярлиги 245 мОсм/л гача), таркибида натрий ва глюкоза (75 ммоль/л гача) нинг паст концентрацияда сақлаган эритмаларни қўллаш асосланган.

2017 й

Ўзбекистон да илк бор Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва UNICEF тавсияларига жавоб берадиган перорал регидратация учун мўлжалланган биринчи тайёр ORSA® эритмаси ишлаб чиқарилди.

ORSA® БУ НИМА?

ORSA®- натрий, калий, хлор ва глюкоза ионларини сақловчи, перорал регидратацион эритмалар таркиби бўйича 2004 йилда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва UNICEF тавсияларига жавоб берувчи регидратация учун мўлжалланган тайёр ичиш учун эритма .

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва UNICEF тавсияларига жавоб берадиган перорал регидратация учун мўлжалланган таёр ORSA® эритмасининг афзалликлари

100мл, 250мл, 500мл қадоқларда мавжуд
Эритмалар тайёрлашдаги хатолар эҳтимоли йуқ
Стерил сув
Тайёр эритма
Болалар ва катталар учун қулай қадоқда
Оптимал таркиб
ЖССТ ва ЮНИСЕФ талабларига жавоб беради
Яхшиланган таъм

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти мутахассисларининг фикрича, инфекцион диареяларни даволашда перорал регидратацион терапияни қўллаш натижасида 1980 йилда 4,6 миллиондан 2000 йилда 1,5 миллионгача ўлим кўрсаткичини туширишга эришилган.

ORSA® ҚАЧОН КЕРАК?

 ORSA®ни  қуйидаги ҳолатлар натижасида келиб чиқувчи сувсизланиш (дегидратация)ни илк белгиларида бошланг

Чунки мазкур ҳолларда организм сувдан ташқари калий, натрий ва хлор тузларини йўқотгани учун  нафақат йўқотилган сувни, балки йўқотилган элементларни ҳам ўз вақтида, тўғри ва оптимал тўлдириш зарур.

ORSA® ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

ORSA® тайёр эритмасини қўллашда, эритиш қоидаларига ва концентрацияга риоя қилиш кабиларга аҳамият берилиши керак бўлган, кукун шаклидаги препаратлардан фарқли равишда махсус тайёргарликни талаб қилмайди.

ORSA®ни ишлатиш учун флаконнинг юқориги қисми тешилади ёки кесилади.


ORSA® тайёр ичиш учун мўлжалланган эритмасини ҳар 10- 12 минут оралиғида кам камдан ичиш тавсия қилинади.


ORSA® эритмаси фақатгина перорал (яъни оғиз орқали) ичиш учун мўлжалланган, уни вена ичига юбориш мумкин эмас!

ORSA® НИ ДОЗАЛАШ

ORSA® регидратацион эритмаси ва суюқлиқнинг керакли ҳажми беморнинг ёши ва дегидратация даражасига қараб белгиланади.

ДЕГИДРАТАЦИЯ СИМПТОМЛАРИНИ КЛИНИК БАҲОЛАШ (ЖССТ, 2006)
  • Симптомлар
  • Умумий ҳолат
  • Кўз олмалари
  • Кўз ёшлар
  • Oғиз бўшлиғи шиллиқ қавати
  • Чанқаш
  • Тери эластиклиги
  • АЮҚҲ камайиши
  • Тана вазнининг камайиши, %
A Сувсизланиш енгил даражаси
  1. Яхши, тетик
  2. Меъёрда
  3. Бор
  4. Нам
  5. Ичиши нормал, чанқоқ йуқ
  6. Тери бурмаси тез тикланади
  7. 10 %
  8. 1–5 %

Дегидратация белгилари йўқ

А регидратация схемаси

Перорал регидратация (оғиз орқали суюқлик ичириш) 

Ҳар бир суюқ ич келишидан сўнг ичирилади. 

B Сувсизланиш ўрта даражаси
  1. Қўзғалган, хавотирли 
  2. Киртайган
  3. Йўқ
  4. Қуруқ
  5. Кучли чанқоқ, суюқликни интиқлик билан ичади
  6. Секин тикланади
  7. 15–20 %
  8. 6–9 %

Яққол ривожланган дегидратация

В регидратация схемаси 

Перорал регидратация

4 соат мобайнида ичирилади. Баҳолаш: А ёки С схемасига ўтказиш

C Сувсизланиш оғир даражаси
  1. Летаргик ёки ҳушсиз, жуда суст
  2. Жуда киртайган ва қуруқ 
  3. Йўқ
  4. Жуда қуруқ
  5. Ичиши қийин ёки умуман ичолмайди 
  6. Жуда секин тикланади
  7. 20 % ва ундан кўп
  8. 10 % ва ундан кўп

Оғир  дегидратация

С регидратация схемаси 

Тезкор инфузион регидратация

Инфузион терапия:

6 соат давомида - 12 ойгача бўлган болалар учун 3 соат давомида 12 ойдан катта болалар учун Баҳолаш: давом эттириш ёки

А ёки В схемасига ўтказиш

ДЕГИДРАТАЦИЯ ОҒИРЛИГИГА ҚАРАБ ORSA® НИ ДОЗАЛАШ
A Регидратация схемаси

Давони боланинг ота-онаси амалга оширади.
ОРСАни ҳар бир суюқ ич кетишидан кейин қуйидагича бериш зарур:
2 ёшгача болалар – 50-100 мл дан
2- дан 10 ёшгача болалар – 100-200 мл дан
Болани озиқлантиришда давом эттириш керак.
Агар дегидратация жадаллашиб борса "В" схемага ўтиш керак

B Регидратация схемаси
Тана вазни Бемор ёши* Суюқлик миқдори
ОРСА (мл)
5 кг гача 4 ойгача 200-400
5 – 7,9 кг 4-11 ой 400 - 600
8 – 10,9 кг 12-23 ой 600 - 800
11 – 15,9 кг 2-4 ёш 800 - 1200
16 – 29,9 кг 5-14 ёш 1200 - 2200
30 кг ва юқори 15 ёш ва ундан катта 2200 - 4000

*Ёшга қараб суюқлик  ҳажмини ҳисоблаш фақатгина бемор тана вазни номаълум бўлгандагина амалга оширилади !

C Регидратация схемаси

Даволаш вена ичига тезкор суюқлик киритишдан бошланади. Инфузион терапиядан сўнг перорал регидратацияни 5 мл/кг/соатига тезликда давом эттириш лозим.

12 ойгача бўлган болалар учун 6 соатдан сўнг ёки 12 ойдан катта болалар учун 3 соатдан сўнг регидратация схемасини (А, В ёки С) қайта кўриб чиқиш учун  боланинг аҳволи такрорий баҳоланади.


Агар инфузион терапияни бошлаш имкони бўлмаса, бола суюқлик ичишга қодир бўлса ёки назогастрал зонд қўйиш имкони бўлса, перорал регидратация амалга оширилади 20 мл/кг/соатига дастлабки 6 соат давомида (6 соат ичидаги умумий суюқлик ҳажми 120 мл/кг).

Where buy ORSA